Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 26
(1-281)

Ҳар куни ва ҳар ерда рўй бериб турган ўлимлар даҳшатли ҳақиқати мавтни кўрсатадаки, буни сизларга, бошқа ёшларга айтганим каби, бир тамсил ила баён этаман:

Масалан, кўзингиз ўнгида бир дор ўрнатилган. Унинг ёнида ўртага жуда катта ютуқ тикилган бир лоторея ўйини ташкил этилган. Биз бу ердаги ўн киши алакуллиҳол истасак ҳам, истамасак ҳам, ҳеч бошқа чора йўқ, у ерга даъват этиламиз, бизни чақирадилар. Чақириш вақти аниқ бўлмагани учун ҳар дақиқа: "Кел, иъдом паттасини ол, дорга чиқ" ва ёхуд: "Кел, милёнлар тилла ютуқлик бир икромия билети сенга чиққан, кел, ол", дейишларини кутамиз. Шундай бир маҳалда эшикка икки одам келди. Бири ярим яланғоч, гўзал ва алдовчи бир аёл бўлиб, қўлида зоҳиран ғоят тотли, аммо аслида заҳарли бир ҳолва, бизларга едирмоқчи бўляпти. Бошқа бири эса, алдамайдиган ва алданмайдиган жиддий бир одам эди, аёлнинг орқасидан у кирди ва дедики:

"Сизларга бир тилсим, бир дарс келтирдим, уни ўқисангиз, анави ҳолвани емасангиз, бу дордан қутуласизлар. Бу тилсим ёрдамида у мислсиз икромия билетингизни оласиз. Мана бу дорда зотан кўзингиз билан кўриб турибсизки, бол еганлар у ерга киряптилар, у ерга киргунга қадар ҳам у ҳолванинг заҳаридан даҳшатли қорин санчиғини чекяптилар.

Аудио мавжуд эмас