Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 29
(1-281)

нинг сирри ила, ачинмоққа асло мустаҳақ бўлолмас. Чунки зарарга ўз розилиги билан кирганга марҳамат этилмас. Ва лойиқ ҳам эмасдир.

Жаноби -Ҳақ бизни ва сизларни бу замоннинг жозибадор фитнасидан қутқарсин ва муҳофаза айласин, омийн.

* * *
"Рисолаи Нур" талабалари сўраган бир саволга ЖАВОБ

Олами Исломнинг муқаддароти билан жиддий алоқадор бўлган бу Жаҳон урушининг даҳшатли кунларида икки йил -ҳозир ўн йил бўлди - на биздан ва на ҳар куни хизматингизда бўлган Эминдан лоақал бир марта сўрамадингиз, аҳамият бермадингиз. Ажабо, бу улкан ҳодисадан ҳам катта бошқа бир ҳақиқат ҳукм этяптимики, буни аҳамиятдан исқот қилмоқда? Ёхуд бу билан машғул бўлишнинг бир зарари борми?" дея устозимиздан сўрадик. Шундай жавоб берди:

Ҳа, бу Жаҳон урушидан ҳам катта бир ҳақиқат, янада азим бир ҳодиса ҳукм этаётгани учун Жаҳон уруши унинг олдида ўта аҳамиятсиз бўлиб қолмоқда.

Аудио мавжуд эмас