Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 32
(1-281)

Агар иймон васиқаси бўлмаса ва бароати ва санади бўлмиш эътиқодда соғлом бир су-ратда турмаса бу масаланинг (даъвони) бой беради. Ажабо, бу йўқотган нарсанинг ўрнини нима тўлдира олар экан?

Хуллас, бу ҳақиқатга биноан менинг ва биродарларимнинг ҳар биримизнинг ақлларимиз ва фикрларимиз юз даража ортиб кетса ҳам, бу муаззам вазифаи қудсиянинг хизматига зарба етиши мумкин. Бошқа масалаларга аралашиш бизга фузулий (ўринсиз) ва малоёний (маъносиз) бўлади. Фақат, "Рисолаи Нур" шогирдларидан бир қисми аввалги даъволар ичида бўлганининг боиси - баъзан ақлсизлар бизга лузумсиз, сабабсиз тажовуз ва таъарруз қилган пайтларида - зарурат даражасида - ўзимиз хоҳламаган ҳолда аралашганмиз.*

* Маҳкамадаги (суддаги) мудофаотига ишоратдир.

Ҳамда, бу ҳақиқий ва жуда катта даъво хорижидаги даъволарга ва бўғишмаларга алоқадорона фикран, қалбан аралашиш зарарлидир. Чунки бундай кенг сиёсий ва ҳаяжон берувчи доираларга эътибор қаратган ва улар билан машғул бўлган одам тор бир доира ичида вазифадор бўлгани аҳамиятли хизматлардан ортда қолади ва ёки шавқи сўнади.

Аудио мавжуд эмас