Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 30
(1-281)

Чунки бу Жаҳон урушида икки ҳукумат курраи арзга ҳокимлик этиш учун мурофаа ва муҳокама даъволари ичида икки муаззам диннинг мусолаҳа ва сулҳ маҳкамасида келишув даъволари очилиши билан динсизликнинг даҳшатли жараёни самовий динлар ила мужодалаи азимани бошлаган бир пайтда навъи башарнинг "социалист" табақаси ила "буржулар" тоифасининг маҳкамаи куброларида очилган катта даъволаридан кўра ўта муҳим шундай бир даъво очилган ва шундай муаззам бир ҳақиқат майдонга чиққанки, у даъвонинг биргина одамга теккан миқдори бу Жаҳон урушидан ҳам каттадир. Хуллас, даъво будир:

Бу замонда ҳар бир мўмин учун, балки ҳар бир одам учун курраи арз қадар катта бўлган, бошдан-охир боғлар ва қасрлар-ла зийнатланган бир боқий далани абадий бир мулк қилиб олиш, у мулкка эришиш ва ё қўлдан чиқариш даъвоси очилгандир. Демак, ҳар битта одам устидан шундай бир даъво очилганки, агар инглиз ва олмончалик сарвати ва кучи бўлса ва ақли ҳам бор бўлса, фақат у даъвони ютиш учун сарф этади. Албатта, у даъвони ютмасдан олдин бошқа нарсаларга аҳамият берган одам девонадир. Ҳатто у даъво шу даража таҳликага тушганки, бир аҳли кашфнинг мушоҳадаси-ла, бир жойда ажал қўлидан тархис рухсатномасини олган қирқ одамдан биргина қозона олган, ўттиз тўққизи бой берган.

Аудио мавжуд эмас