Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 27
(1-281)

Ва у буюк ютуқли билетни олганлар гарчи булар орасида кўринмаётирлар ва зоҳиран улар ҳам у дорга чиқаётгандай кўринаётган бўлсаларда, лекин улар осилмаганларига балки у ердан ютуқли доирага ўтиш учун дордан қулай зинапоя ўрнида фойдаланаётганларига милёнлар шоҳидлар бор, хабар бераётирлар. Мана дераз-алардан боқингиз. Энг катга маъмурлар ва бу иш-ла алоқадор катта зотлар баланд овоз би-лан эълон этаётирлар ва хабар бераётирлар ки: "У дорга кетаётганларни айнал-яқийн кўриб турганингиздек, бу ютуқли билетни тилсимчилар олганларини ҳеч шак ва шубҳасиз кундуз каби қатъий билингиз", деди.

Хуллас, бу тамсилга ўхшаб, заҳарли бол ҳукмидаги ғайри машруь доирада ёшликнинг сафоҳаткорона завқлари, хазинаи абадиянинг ва саодаги сармадиянинг билети ва васиқаси бўлган иймонни йўқотганлиги учун, дор ҳукмидаги ўлим ва абадий зулумотнинг эшиги бўлмиш қабр мусибатига айнан, зоҳиран кўрингани каби, тушади. Ва ажал махфий бўлганлиги учун ёш-кексани фарқ қилмасдан бошини кесиш учун ажал жаллоди ҳар вақт келиб қолиши мумкин. Агар у заҳарли бол ҳукмидаги ҳавасоти ғайри машруьани тарк этиб, тилсими қуръоний бўлмиш иймон ва фароизни қўлда тутса, фавқулодда бу муқаддароти башар лотереясидан чиқувчи саодати абадия хазинасининг билетини олишини юз йигирма тўрт минг анбиё алайҳимуссалом ҳамда ҳадду ҳисоби йўқ аҳли валоят ва аҳли ҳақиқат муттафиқан хабар беряптилар. Ва аломатларини кўрсатяптилар.

Аудио мавжуд эмас