Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 63
(1-281)

Ўзимга ҳақиқий бир тасалли ва қувватли бир рижо ва порлоқ бир зиё кўрдим. Ва кексалигимдан мамнун бўлдим. Ва ёшликнинг кетганидан масрур бўлдим. Сизлар ҳам йиғламангиз ва шукр этингиз. Модомики иймон бор ва ҳақиқат бундай экан, аҳли ғафлат ва аҳли залолат йиғласин...

МЕВА РИСОЛАСИДАН

ОЛТИНЧИ МАСАЛА

"Рисолаи Нур"нинг кўп ерларида изоҳи ва ҳадсиз қатъий бурҳонлари бўлган Иймони Биллоҳ рукнининг мингларча куллий бурҳонларидан биргинасига қисқача бир ишорат.

Қастамўнуда лицей талабаларидан бир гуруҳи ёнимга келди. "Бизга Холиқимизни таниттир, муаллимларимиз Аллоҳдан баҳс этмаяптилар", деди. Жавобан мен дедим:

Сизлар Ўқиётган фанлардан ҳар бири ўзига хос тили билан мутамодиян Аллоҳдан баҳс этиб, Холиқни таниттиради. Муаллимларга эмас, уларга қулоқ солинг.

Аудио мавжуд эмас