Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 61
(1-281)

Модомики аксар инсонларда ёшлик зарарли ўтар экан, биз кексалар Аллоҳга шукр қилайликки, ёшлик таҳликаларидан ва зарарларидан қутулдик. Ҳар нарса каби, албатта, ёшликнинг лаззатлари ҳам кетади. Агар ибодатга ва хайрга сарф этилган бўлса, унинг мевалари ёшликнинг ўрнида боқий қолиб, ҳаёти абадияда бир ёшлик қозонишига васила бўлади.

Сўнгра аксар инсонлар ошиқ ва мубтало бўлган дунёга боқдим. Нури Қуръон ила кўрдимки, бир-бири ичида уч куллий дунё бор:

Бири: Асмои Илоҳияга боқади; уларнинг ойинасидир.

Иккинчи юзи: Охиратга боқади; унинг зироатгоҳидир.

Учинчи юзи: Аҳли дунёга боқади; аҳли ғафлатнинг ўйингоҳидир...

Ҳам, ҳар кимнинг бу дунёда катта бир дунёси бор. Худдики инсонлар ададича дунёлар бир-бирининг ичига кирган, фақат, ҳар кимнинг хусусий дунёсининг устуни ўз ҳаётидир. Қачонки жисми синса, дунёси бошига йиқилади, қиёмати қўпади. Аҳли ғафлат ўз дунёсининг бу қадар тез йиқилишини билмаганларидан, умумий дунё каби доимий деб ўйлаб, сиғинар даражада унга кўнгил қўяди. "Бошқаларнинг дунёси каби, тез йиқиладиган, бузиладиган менинг ҳам хусусий бир дунём бор. Бу хусусий дунёимнинг, бу қисқагина умрим-ла бирга, нима фойдаси бор?" дея ўйладим.

Аудио мавжуд эмас