Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 59
(1-281)

Тўлиқ уйғониш учун Қуръоннинг самовий дарсини эшитиш ниятида яна Боязид жомеъидаги ҳофизларнинг қироатини тинглай бошладим. Шунда у самовий дарсдан

ила охир ... каби қудсий фармонлар-ла муждалар эшитдим. Куръондан олганим файз ила тасаллини, рижони, нурни четдан эмас, балки менга даҳшат ва ваҳшат ва маъюсият берган нуқталар ичидан изладим. Жаноби Ҳаққа юз минг шукрлар бўлсинки, айни дард ичида дармонни топдим. Айни зулмат ичида нурни топдим. Айни даҳшат ичида тасаллини топдим. Энг аввало, ҳар кимни қўрқитадиган, энг қўрқинчли деб хаёл қилинадиган ўлимнинг юзига боқдим... Нури Қуръон ила кўрдимки, ўлимнинг ниқоби гарчи қоронғулик, қора, хунук бўлса ҳам, мўмин учун асл сиймоси нуронийдир, гўзалдир. Ва кўп рисолаларда бу ҳақиқатни қатъий бир суратда исбот этганмиз. "Саккизинчи Сўз" ва "Йигирманчи мактуб" сингари кўп рисолаларда изоҳ этганимиз каби, ўлим иъдом эмас, фироқ эмас, балки ҳаёти абадийянинг муқаддимасидир, мабдаъидир ва вазифаи ҳаёт кулфатидан бир таътилдир, бир тархисдир, бир табдили макондир. Барзоҳ оламига кўчган қофилаи аҳбобга қовушишдир. Ва ҳоказо... Булар каби ҳақиқатлар орқали ўлимнинг ҳақиқий гўзал сиймосини кўрдим. Мавтнинг юзига қўрқиб эмас, балки бир жиҳатда муштоқона боқдим. Аҳли тариқат назарда тутадиган робитаи мавтнинг бир. сиррини англадим.

Аудио мавжуд эмас