Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 62
(1-281)

Нури Қуръон йла кўрдимки, ҳам менинг учун, ҳам ҳар\ ким учун бу дунё муваққат бир тижоратгоҳ; ҳар куни тўлиб-бўшаб турадиган бир мусофирхона; келибкетувчилар олди-сотди қилсрн деб йўл устида қурилган бир бозор; Наққоши Азалийнинг янгиланиб турадиган, ҳикмат-ла ёзиб-ўчириб турадиган бир дафтари; ҳар баҳор бир заррин мактуби; ҳар ёз бир манзум қасидаси ва у Сонеъи Зулжалолнинг жилваи Асмосини янгилаётган, кўрсатаётган ойиналари; охиратнинг экинзор бир боғи ва раҳмати Илоҳиянинг бир гулдони ва олами бақода кўрсатиладиган лавҳаларни ҳозирлашга хосланган муваққат бир тазгоҳи моҳиятида кўрдим. Бу дунёни бу суратда яратган Холиқи Зулжалолга шукр этдим. Ва англадимки, навъи инсонга дунёнинг охиратга ва Асмои Илоҳияга қарайдиган гўзал ички қиёфаларини севиш туйғуси берилганига қарамай, у муҳаббатни суиистеъмол этиб, фоний, хунук, зарарли, ғафлатли юзига нисбатан сарф этгани учун

ҳадиси шарифининг сиррига мазҳар бўлган. Хуллас, эй чол ва кампирлар! Мен Қуръони Ҳакиймнинг нури ила ва кексалигимнинг ихтори ила ва иймон ҳам кўзимни очгани туфайли бу ҳақиқатни кўрдим. Ва кўп рисолаларда қатъий бурҳонлар ила исбот этдим.

Аудио мавжуд эмас