Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 57
(1-281)

Қуръони Мўъжизул Баён самовий юксак хитоби ила башарнинг фаносини ва зиҳаётнинг вафотини хабар берган ғоят қувватли бир суратда фармонини ҳофизларнинг лисони ила эълон этди. Қулоғимга кириб, то қалбимнинг ичига ўрнашиб, у ўта қалин ғафлат ва уйқу ва сархушлик табақаларини парчалаб ташлади. Жомеъдан чиқдим. Кўпдан бери бошимга ўрнашиб олган у эски уйқунинг сарсамлиги туфайли бир неча кун бошимда бир бўрон ҳис этдим, ўзимни туманли бир оташ ва йўлини йўқотган кема каби кўрдим. Ойинада сочимга боқсам, оқ сочлар менга: "Диққат эт!" дейдилар. Хуллас, у сочларнинг ихтори ила вазият ойдинлашди. Боқдимки, кўп қувонганим ва завқларига мафтун бўлганим ёшлик алвидо демоқда. Ва муҳаббати ила жуда кўп алоқадор бўлганим ҳаёти дунё сўнишга бошламоқда. Ва жуда кўп алоқадор ва ошиқ бўлганим дунё гўё менга: "Омад ёр бўлсин", дея мусофирхонадан кетишимни ихтор этмоқда. Ўзи эса: "Аллоҳга топширдик", деб у ҳам кетишга ҳозирланмоқда.

Қуръони Мўъжизул Баён оятининг куллиятида: "Навъи инсоний бир нафсдир, тирилиш учун ўлади. Ва курраи арз ҳам бир нафсдир, боқий суратга кириш учун у ҳам ўлади. Дунё ҳам бир нафсдир, охират суратига кириш учун у ҳам ўлади", маъносини қалбга очаётир эдики, оятда шунга ишоратлар бор.

Аудио мавжуд эмас