Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 55
(1-281)

Балки у иймоннинг ўзи у жузи ихтиёрийнинг қўлида бир васиқа бўлади. Ҳам, у жузи ихтиёрий бўлган силоҳи инсоний, гарчи зотида ҳам қисқа, ҳам ожиз, ҳам нуқсонлидир, аммо худди бир аскар жузъий қувватини давлат номидан истеъмол этса, ўзининг қувватидан минглар даража ортиқ ишлар қила олганидек, иймон-ла у жузъий жузи ихтиёрий Жаноби Ҳақ номидан унинг йўлида истеъмол этилса, беш юз йиллик масофа кенглигидаги бир Жаннатни ҳам қозониши мумкин.

Ҳам иймон, ўтмиш ва келажак замонга сўзи ўтмайдиган у жузи ихтиёрийнинг тизгинини жисмнинг қўлидан олиб, қалб ва руҳга таслим этади. Руҳ ва қалбнинг доираи ҳаёти эса, жисм каби, ҳозир замонга мунҳасир бўлмаганидан, мозийдан жуда кўп йиллар ва истиқболдан ҳам жуда кўп йиллар доираи ҳаётига дохил бўлганидан, у жузи ихтиёрий жузъийятдан чиқиб, куллийят касб этади. Замони мозийнинг энг чуқур дараларига иймон кучи ила кира олгани ва хузунларнинг зулматларини дафъ этолгани каби, нури иймон ила истиқболнинг энг узоқ тоғларига қадар чиқади, қўрқувларни изола этади.

Аудио мавжуд эмас