Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 54
(1-281)

Ҳам иймон, назари ғафлат-ла, орқамда ҳечлик ва йўқлик қоронғуликларида думалаб бораётган дунёнинг вазиятини сирри Қуръон ила кўрсатдики, бу зоҳирий зулумотда дума-лаб бораётган дунё вазифаси битган, маъносини ифодалаб бўлган, натижаларини ўзининг бадалига вужудда қолдирган бир қисм мактуботи Самадония ва саҳоифи нуқуши Субҳония экан. Дунёнинг моҳияти нима эканини биилмал-яқийн билдирди.

Ҳам иймон, олдда кўзини очиб менга қараб турган қабрни ва қабрнинг у ёгида абадга кетган катта йўлни нури Қуръон ила кўрсатдики, у қабр қудуқ эшиги эмас, балки олами нурнинг эшигидир. Ва у йўл йўқликка ё адамистонга эмас, балки вужудга, нуристонга ва саодати абадияга кетган йўл экани том қаноат берадиган даражада кўрсатилди, дардларимга ҳам дармон, ҳам малҳам бўлди.

Ҳам иймон қўлида бор-йўги жузъий бир касб бўлган у жузъий бир жузи ихтиёрий ўрнига, у ҳадсиз душман ва зулматларга қарши, ғайри мутаноҳий бир қудратга истинод этмоқ ва ҳадсиз бир раҳматга интисоб этмоқ учун у жузи ихтиёрийнинг қўлига бир васиқа беради.

Аудио мавжуд эмас