Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 51
(1-281)

Кўрдимки, менинг ва амсолимнинг ва келажак наслларнинг (насли отийнинг) катта ва қоронғу бир қабри суратида кўринди: унсият ўрнига, даҳшат берди. Ўнг ва сўлдан ваҳшатга тушиб, ҳозир кунимга боқдим. Ғафлатли ва тарихворий назаримга ҳозирги кун чала ўлик ҳамда жон талвасасида изтироб чекаётган жисмимнинг жасадини олиб бораётган бир тобут суратида кўринди. Сўнгра бу томондан ҳам маъьос бўлиб, бошимни кўтардим ва умрим дарахтининг учига боқдим, кўрдимки, у дарахтнинг биргина меваси бор, у ҳам бўлса, менинг ўлимимдир: дарахт тепасидан туриб менга боқаётир. Бу томондан ҳам ваҳшатга тушиб, бошимни пастга эгдим. Умр дарахтининг остига, илдизига боқдим, кўрдимки, остидаги тупроқ, суякларимнинг тупроғи ила мабдаи хилқатимнинг тупроғи бир-бирига аралашиб кетган бир суратда, оёқлар остида тепаланаётганини кўрдим. У ҳам дармон эмас, балки дардимга дард қўшди. Сўнгра мажбурият-ла орқамга боқдим. Кўрдимки, асоссиз, фоний бўлган дунё ҳечлик дараларида ва йўқлик зулумотида юмалаб кетяпти. Дардимга марҳам излаган эдим, заҳар илова этди. У томонда ҳам хайр кўрмаганлигимдан энди ўнг тарафимга боқдим, олға назар ташладим. Қарасам, қабр эшиги том йўлим устида очиқ кўриниб, оғзини очиб менга боқаётир. Орқасида абад тарафига кетган катта кўча ва у кўчада бораётган қофилалар узоқ-узоқлардан кўзга ташланяпти.

Аудио мавжуд эмас