Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 50
(1-281)
("Йигирма олтинчи Ламъа"дан)
ЕТТИНЧИ РИЖО

Кексалигим энди бошланган, эски Саиднинг кулишлари янги Саиднинг йиғлашларига инқилоб этган бир вақтларда Анқарадаги аҳли дунё мени эски Саид деб ўйлаб, у ерга чорладилар, бордим. Куз мавсумининг охирларида Анқаранинг мендан ҳам баттар қариб кетган, бузилган қалъасининг тепасига чиқдим. Менга у қалъа тошга айланган ҳодисоти тарихия суратида кўринди. Йилнинг кексайган мавсуми ила менинг кексалигим, қалъанинг кексалиги, башарнинг кексалиги, шонли Усмонли давлатининг кексалиги ва халифалик салтанатининг вафоти ва дунёнинг кексалиги мени ғоят хазин ва риққатли ва фирқатли бир ҳолатга солиб, у юксак қалъада ўтган замоннинг дараларига ва келажак замоннинг тоғларига қаратди ва қарадим. Бир-бири ичра мени ўраб олган тўрт-беш кексалик қоронғуликлари ичида Анқарада энг ғамгин бир ҳолати руҳияга тушганимдан (Ҳошия), бир нур, бир тасалли, бир рижо изладим. Ўнгга, яъни, мозий бўлган ўтмишга боқиб тасалли изларканман, менга мозий падаримнинг ва аждодимнинг ва навъимнинг бир катта мозори суратида кўринди, тасалли ўрнига ваҳшат берди. Сўл тарафим бўлмиш истиқболга дармон излаб боқдим.

Аудио мавжуд эмас