Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 47
(1-281)

Ва албатта, ҳеч шубҳа йўқки, минг уч юз олтмиш йилда, ҳар асрда уч юз эллик милён шогирди ва ҳар ҳукмига ва даъвосига милёнлар аҳли ҳақиқат тасдиқ ила имзо босган ва ҳар дақиқада милёнлар ҳофизларнинг қалбидан қудсият ила жой олиб, лисонлари ила башарга дарс бераётган ва ҳеч бир китобда амсоли йўқ бир тарзда башар учун ҳаёти боқияни ва саодати абадияни мужда бераётган ва бутун башарнинг яраларини даволаётган Қуръони Мўъжизул Баённинг шиддатли, қувватли ва такрорли минглар ояти ила, балки очиқ ё ипюратан ўн минглаб марта даъво этиб хабар берган ва асоси мустаҳкам қатъий далиллар ила, шубҳа қилинмайдиган ҳадсиз ҳужжатлари ила ҳаёти боқияни қатъийят ила мужда ва саодати абадияни дарс бериши, албатта, агар навъи башар ақлини буткул йўқотмаган бўлса, бошларига моддий ва маънавий бир қиёмат турмаса, Швеция, Норвегия, Финландия ва Англиянинг Қуръонни қабул этишга ҳаракат қилган машҳур хатиблари ва Амриқонинг ҳақ динни излаган аҳамиятли жамияти каби, рўйи заминнинг кенг қитъалари ва буюк ҳукуматлари Қуръони Мўъжизул Баённи излашади ва ҳақиқатларини англагандан сўнгра бутун руҳу жонлари ила ёпишишади. Чунки бу ҳақиқат нуқтасида Қуръоннинг мисли қатъийян йўқдир ва бўла олмас. Ва ҳеч бир нарса бу мўъжизаи акбарнинг ўрнини боса олмас.

Аудио мавжуд эмас