Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 44
(1-281)

Денгизли ҳибсида бир-бирига душман кўп маҳбуслар "Нурлар" дарси ила бир-бирига қардош бўлдилар. Ва бизнинг оқланишимизга бир сабаб бўлиб, ҳатто динсизлар, сарсарилар ҳам у маҳбусларга қараб "Мошааллоҳ!" "Боракаллоҳ!" деган эдилар. Ва у маҳбуслар том танаффус этдилар. Бунинг акси ўлароқ, мен бу ерда’ кўрдимки, биргина одамнинг орқасидан юз одам қийналиб, у билан бирга танаффусга чиқмаяптилар. Уларга зулм бўлаётир. Мард ва виждонли бир мўмин кичик ва жузъий бир хато ва ё манфаат ила аҳли иймонга юзлаб зарар етказмас. Агар хато этса, етказса, тезда тавба қилмоқ лозимдир.

Азиз янги қардошларим ва эски маҳбуслар!

Мен шундай қатъий бир қаноатга келганманки, бу ерга киришимизнинг, инояти Илоҳия жиҳатидан, бир аҳамиятли сабаби - сизларсиз. Яъни, "Нурлар" тасаллилари ила ва иймоннинг ҳақиқатлари ила сизларни бу ҳибс мусибатининг қайғуларидан ва дунёвий кўп зарарлардан ва бекордан-бекорга, ғам ва қайғуда ўтаётган ҳаётингизни бефойдаликдан, боди ҳаво зое бўлишидан ва дунёингиз каби, охиратингизнинг ҳам йиғлашидан қутқариб, сизларга том бир тасалли беришдир.

Аудио мавжуд эмас