Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 41
(1-281)

Мен’ ҳам сиқинтили хасталигимдан ва ҳибсимдан рози бўлдим. Чунки "Қабр эшигида турган мендайин бир бечорага ғафлат ила кечиши мумкин бўлган бир соатини ўн адад ибодат соатларига айлантириш улкан фойдадир", дея шукр қилдим.

w Учинчи нуқта. Маҳбусларга шафқаткорона хизмат билан ёрдам этиш ва муҳтож бўлган ризқларини қўлларига тутиш ва маънавий яраларига тасаллилар билан малҳам суриш ўзи оз бир амал бўлсада, катта бир қозонч бор. Ташқаридан келган емакларини уларга бериш айни у емак қадар, қамоқхона назоратчиси ва у билан бирга ичкарида ва ташқарида ҳаракат қилганларининг хизматлари бир садақа ҳукмида дафтари ҳасанотига ёзилади. Хусусан, мусибатзада кекса, хаста, фақир ва ё ғариб бўлса, у садақаи маънавиянинг савоби янада зиёдалашади.

Хуллас, бу қийматли қозончнинг шарти фарз намозини адо этишдир. Токи, у хизмати Аллоҳ учун бўлсин. Ҳам яна бир шарти уларнинг ёрдамларига садоқат ва шафқат ва севинч ила ва миннат этмасдан ошиқишдир.

Аудио мавжуд эмас