Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 40
(1-281)

w Иккинчи нуқта. Заволи лаззат алам бўлгани каби, заволи алам ҳам лаззатдир. Ҳа, ҳар ким ўтган лаззатли, сафоли кунларини ўйласа, таассуф ва тахассур алами маънавийини ҳис қилиб, "Эй воҳ!" дер, ўтган мусибатли, аламли кунларини хотирлаб эса, заволидан бир маънавий лаззат ҳис этарки: "Алҳамдулиллаҳ шукр, у бало савобини қолдириб ўзи кетди", дер. Фараҳ ила нафас олар. Демак, бир соатлик муваққат алам руҳда маънавий лаззат қолдиради. Ва лаззатли соат, билъакс, алам қолдиради.

Модомики ҳақиқат будир ва модомики ўтган мусибат соатлари аламлари билан бирга маъдум ва йўқ бўлгандир. Келадиган бало кунлари ҳам ҳозирда маъдум ва йўқдир, йўқдан алам йўқ, маъдумдан ҳам алам келмас... масалан, бир неча кундан кейин оч ва сувсиз қолиш эҳтимолидан бугун давомли равишда нон еса ва сув ичса, қай даража девоналикдир. Айнан шунингдек, ўтган ва келажак аламли соатларни - ки ҳеч ва маъдум ва йўқ бўлганлар - ҳозир ўйлаб сабрсизлик кўрсатиш ва қусурли нафсини қўйиб, Аллоҳдан шикоят этгандек "Уф!.. Уф!.." қилиш девоналикдир. Агар сабр қувватини ўнг ва сўлга, яъни, ўтмиш ва келажакларга совурмаса, ҳозирги соат ва кунга ишлатса, том кифоя бўлади. Сиқинти ўндан бирга тушади. Ҳатто, шикоят бўлмасин, мен бу учинчи мадрасаи Юсуфийяда, бир неча кун давомида ҳеч умримда кўрмаган моддий ва маънавий машаққатли, хасталикли мусибатим чоғи, хусусан "Нур" хизматидан узилиб қолганимдан келган маъюсият, қалбий ва руҳий азоблар мени эзиб турган бир вақтда инояти Илоҳия бу мазкур ҳақиқатни кўрсатди.

Аудио мавжуд эмас