Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 43
(1-281)

Ҳа, ҳақиқат ва маслаҳат сулҳдир. Чунки ажал бирдир, ўзгармас. У мақтул, ҳар ҳолда, ажал келганидан ортиқ қолмас эди. У қотил эса, у қазойи Илоҳийга восита бўлган. Агар ўзаро келишилмаса, икки тараф ҳам доимо қўрқув ва интиқом азобини чекадилар. Шунинг учундирки, Исломият "Бир мўмин иккинчи мўмин билан уч кундан ортиқ аразлашмасин", дея амр этгандир.

Агар у қатл адоват ва ё кинли гараз туфайли рўй бермаган бўлса ва бирор мунофиқ у фитнага сабабчи бўлган бўлса, тезда келишиш лозимдир. Акс ҳолда, у жузъий мусибат катталашиб, давом этади.

Агар келишсалар, қотил тавба қилса ва мақтул ҳақига ҳар вақт дуо этса, у ҳолда ҳар икки тамон ҳам кўп нарса қозонадилар ва ўзаро қардошга айланадилар.

Кетган бир қардошга бадал бир неча диндор қардошларни топади. Қазо ва кадари Илоҳийга таслим бўлиб, душманини авф этади. Ва билхосса, модомики "Рисолаи Нур"дан дарс олган бўлсалар, албатта, ўрталарида кечган бутун хафагарчиликларни ташлашни маслаҳат ва истироҳати шахсия ва умумия ҳам, "Нур" доирасидаги ухувват ҳам иқтизо этади.

Аудио мавжуд эмас