Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 46
(1-281)
"Ўн учинчи Сўз"нинг "Иккинчи мақом"ининг зайли

Лайлатул Қадрда ихтор этилган бир масалаи муҳимма

Лайлатул Қадрда кўнгилга келган ғоят кенг ва узун бир ҳақиқатга ғоят қисқа бир ишорат этамиз. Яъни:

Навъи башар бу сўнгти Жаҳон урушида ашадий зулм ва ашадий истибдоди ила ва марҳаматсиз тахриботи ила; биргина душманни деб юзлаб бегуноҳни паришон этмоғи ила: ва мағлубларнинг даҳшатли маъюсиятлари ва ғолибларнинг даҳша^и талвасаларидан ва ҳокимиятларини муҳофаза ва катта бузгунчиликларини таъмир эта олмаганларидан келадиган даҳшатли виждон азоблари ила; ва дунё ҳаётинимг ғирт фоний ва муваққат эканлиги ва маданият хаёлларининг алдамчи ва ухлатувчи эканлиги ҳаммага кўриниши ила; ва фитрати башариядаги юксак истеъдодлару моҳияти инсониянинг умумий бир суратда даҳшатли яраланмоғи ила; ва ғафлат ва залолатнинг, жонсиз ва гаранг табиатнинг Қуръоннинг олмос қиличи остида парчаланиши ила; ғафлат ва залолатнинг энг бўғувчи, алдовчи ва энг кенг пардаси бўлган сиёсати рўйи заминнинг ғоят хунук ва ғоят ғаддорона ҳақиқий ҳолати кўриниши ила... албатта ва албатта, ҳеч шубҳа йўқки, Ғарбда, Амриқода аломатлари кўринганига кўра, навъи башарнинг маъшуқи мажозийси бўлмиш ҳаёти дунёвия бундай хунук ва ўткинчи бўлгани^тан фитрати башар ҳақиқий севган ва излаган ҳаёти боқияни бор кучини ишга солиб излайди.

Аудио мавжуд эмас