Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 67
(1-281)

Ҳам, масалан: Бир ноёб шаҳарда электр оқими ҳаракатланиб, ҳар ерни кезиб юради, ҳамма чироқларни ёқади... ёнувчи моддаси туғамайдиган бу чироқлар ва тинимсиз ток ишлаб чиқиб турган электр станса, шаксиз ва бадоҳат-ла? бу жараённи идора этиб турган ва у сайёр чироқларни ясаган, у стансани қурган ва шуъла моддаларини пайдо қилаётган бир мўъжизакор устани ва фавқулода қудратли бир электрчини ҳайратлар ва табриклар ила қандай таниттирса, олқишлар ила қандай севдирса, айнан шунингдек, бу Олам шаҳрида, дунё саройининг шифтига осилган юлдуз-чироқлар, астрономия илмининг айтишича, айримлари Курраи Арздан минг баробар улкан ва ҳаракат тезлиги замбарак ўқи тезлигидан етмиш баробар катта бўлгани ҳолда, интизомини бузмайди, бири иккинчисига тўқнашиб кетмайди, сўнмайди, шуълабахш моддалари туғамайди. Ўқиётганингиз астрономия фанининг маълумотига кўра, Курраи Арздан милён марта катта бўлган, милён йиллардан бери яшаб келаётган, бу мусофирхонаи Радаюнияда бир чироқ ва иситгич бўлган қуёшимизнинг давомли ёниб туриши учун ҳар куни Курраи Арз денгизларичалик мой, тоғларичалик кўмир ва ё мингта арзга тенг келадиган ўтин уюмлари лозимдирки, сўнмасин.

Аудио мавжуд эмас