Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 70
(1-281)

Мана шу муҳташам ва порлоқ бир бурҳони Ваҳдонийят бўлмиш мазкур ҳужжатни дарс бериш учундирки, Қуръони Мўъжизул Баён такрор ва такрор

оятлари орқали Холиқимизни бизга таниттиради, дея у мактаб ёшларига дедим. Улар ҳам тамомийла қабул этиб, тасдиқ қилган ҳолларида:

"Ҳадсиз шукрлар бўлсин Роббимизгаки, том қудсий ва айни ҳақиқат бир дарс олдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин!" дедилар. Мен яна дедим:

Инсон минглаб турли-туман аламлар ила алам чекадиган, минглаб турли-туман лаззатлар ила лаззатланадиган бир жонли машина ва ғоят ожизлиги устига яна сон-саноқсиз моддиймаънавий душманлари бўлган, ниҳоясиз фақирлиги устига яна ҳадсиз зоҳирий ва ботиний эҳтиёжлари бор, завол ва фироқдан тинимсиз зарба ейдиган бечора бир махлуқ экан, бирдан иймон ва убудийят ила шундай бир Подшоҳи Зулжалолга орқа қилиб, жами душманларига қарши бир таянч нуқтаси ва жамики ҳожотига мадор бўлгулик бир мадад нуқтасини топиб,

Аудио мавжуд эмас