Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 68
(1-281)

Уни ва у каби улвий юлдузларни мойсиз, ўтинсиз, кўмирсиз ёндириб турган ва сўндирмаётган, ғоят баланд тезликда ҳаммасини бирга сайр эттириб қўйган, бирини иккинчисига тўқнаштирмаётган бир ниҳоятсиз қудратни ва салтанатни нурли бармоқлари билан кўрсатаётган бу коинот шаҳри муҳташамидаги дунё саройининг электр чироқлари ва уларнинг идораси, у мисолдан қай даражада катта ва мукаммал бўлса, сизлар ўқиётган ва ё энди ўқияжагингиз фанни электрик, миқёси-ла, бу машҳари аъзами коинотнинг Султонини, Мунаввирини, Мудаббирини, Сонеъини, у нурли юлдузларни шоҳид этган ҳолда, ўша даражада таниттиради, тасбиҳот-ла, тақдисот-ла севдиради, ибодат этгиради.

Ҳам, масалан: Шундай бир китобки, ҳар сатрида бир китоб инжа ёзилган ва ҳар калимасига инжа қаламлар ила бир сураи Қуръония жо этилган; ғоят маънодор ва барча масалалари бир-бирини қувватлантирадиган, котибини ва муаллифини фавқулода маҳоратли ва иқтидорли қилиб кўрсатадиган бир ажойиб мажмуа, шаксиз равишда ва кундуз каби, котиби ва мусаннифини камолоти-ла, ҳунарлари-ла қанай билдирса, таниттирса, "Мошоаллоҳ!.. Барокаллоҳ!.."

Аудио мавжуд эмас