Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 69
(1-281)

жумлалари ила қандай қадрлатса, айнан шунингдек, бу коинот китоби кабирининг биргина саҳифаси бўлмиш замин юзида, биргина шакли бўлмиш баҳор фаслида уч юз минг айри-айри китоблар ҳукмидаги уч юз минг наботий ва ҳайвоний тоифаларни биргаликда, бир-бири ичида, янглишмасдан, хато қилмасдан, чалкаштириб юбормасдан, унутмасдан, мукаммал ва мунтазам, баъзан дарахт каби бир калимада бутун бошли бир қасидани, данак каби бир нуқтада эса, бир китобнинг бутун мундарижасини ёзишга бор-йўғи битта қалам ишлаганини кўзимиз билан кўриб турганимиз бу бениҳоя маънодор, ҳар калимасида кўп ҳикматлар бўлган бу мажмуаи коинот ва бу мужассам Қуръони Акбари Олам, мазкур мисолдаги китобдан қай даражада катта ва мукаммал ва маънодор бўлса, сизлар ўқиётган фанни ҳикматул ашё ва мактабда билфеъл ўқишга бошлаганингиз фанни қироат ва фанни китобат, кенг миқёслари ва дурбин кўзлари-ла, бу китоби коинотнинг Наққошини, Котибини, ўша даражада, ҳадсиз камолоти-ла таниттиради, "Аллоҳу акбар" жумласи ила билдиради, "Субҳоналлоҳ" тақдиси ила таъриф эттиради, "Алҳамдулиллаҳ" санолари ила севдиради.

Хуллас, бу фанлар каби, яна юзлаб фанлардан ҳар бири кенг миқёси ва ўзларига хос ойиналари-ла, дурбинли кўзлари ва ибратли назарлари-ла бу коинотнинг Холиқи Зулжалолини, исмлари билан бирга, билдиради, сифотини ва камолотини таниттиради.

Аудио мавжуд эмас