Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 79
(1-281)

Балки инсон меъдасидаги эҳтиёжнинг вужуди таомларнинг вужудига далолати ва шаҳодатидан ҳам зоҳирдир. Ва таҳаққуқини янада зиёда билди-ради. Агар навъи инсон бу ҳақиқати ҳашриянинг натижаларидан маҳрум бўлса, инсонийликнинг жуда муҳим, юксак ва ҳаётбахш моҳияти худди ўлимтик каби ва ҳаром ўлган ҳайвоннинг микроб босган сассиқ гўшти каби қийматсиз даражага тушажагини исбот этади.

Инсониятнинг идораси, ахлоқи ва ижтимоийяти ила ғоят алоқадор бўлган ижтимоийюн ва сиёсийюн ва ахлоқийюннинг қу-лоқлари чинласин! Келсинлар, қани бу бўшлиқни нима билан тўлдира оларкинлар ва бу оғир яраларни нима билан даволай оларкинлар?!

ИККИНЧИ НУҚТА. Ҳақиқати ҳашриянинг ҳадсиз бурҳонларидан бошқа аркони иймониядан келадиган шаҳодатларнинг хулосасидан тугилган бир бурҳонни ғоят мухтасар бир суратда баён қи-лади.

Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссолату васса-ламнинг Рисолатига далолат этгувчи жамики мўъжизалари ва Нубувватининг барча далиллари ва ҳаққониятининг жами бурҳонлари ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлигини кўрсатади ва исбот этади.

Аудио мавжуд эмас