Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 76
(1-281)

Иккинчи далил: Навъи инсоннинг ярмини ташкил эттувчи кекса ва қариялар шундоқ олдиларида кутиб турган қабрга қарши фақат ҳаёти ухровияга ишонч билангина бардош қила оладилар.

Ва кўп томондан боғланиб қолганлари ҳаётларининг яқинда сўнмоғига, гўзал дунёларининг беркилмоғига муқобил бир тасалли топа оладилар. Бир боладай бўлиб қолган таъсирчан руҳлари ва мизожларига ўлим ва заволдан келадиган аламли ва даҳшатли маъюсиятни фақат боқий ҳаётга умид билангина енга оладилар. Акс ҳолда, шафқатга лойиқ у муҳтарамлар ва хотиржамликка, қалбий истироҳатга жуда муҳтож у андишали оталар ва оналар шундай бир руҳий вовайло ва шундай бир қалбий изтиробни ҳис этар эдиларки, бу дунё улар учун зулумотли бир зиндонга, ҳаёт эса, қайғули бир азобга айланган бўлур эди.

Учинчи далил: Инсонларнинг ҳаёти ижтимоиясининг мадори бўлган ёшлар ва ўсмирларнинг қаггиқ галаёнли ҳиссиётларини, ҳаддидан ошгувчи нафс ва ҳаволарини тажовузлардан, зулмлардан, харобатдан тўхтатадиган ва ҳаёти ижтимоиянинг гўзал жараёнини таъмин этадиган нарса - фақатгина жаҳаннам тўгрисидаги фикрдир.

Аудио мавжуд эмас