Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 78
(1-281)

Масалан, дер: "Менинг бу маҳрамим абадий бир оламда, абадий бир ҳаётда доимий бир рафиқаи ҳаётимдир. Ҳозирги кексалигининг ва хунуклигининг за-рари йўқ. Чунки абадий бир гўзаллиги бор ва бир кун у ўзига қайтади. Бундай бир доимий ҳамроҳ-ҳамнафаслигимиз ҳаққи-ҳурмати, ҳар қандай фидокорликни ва марҳаматни қиламан", дея кампирини гўзал бир ҳури янглиг кўриб, унга муҳаббат, шафқат ва марҳамат кўрсатади. Акс ҳолда, яъни, қисқагина бирикки соатлик сурий рафақотдан кейин абадий бир фироқ ва айрилиққа дучор бўладиган ҳамроҳ-ҳамнафасликдан ғоят сурий, муваққат ва асоссиз, ҳайвон каби бир риққати жинсия ва бир мажозий марҳамат ва бир носамимий ҳурматгина пайдо бўлади. Ва худди ҳайвонларда бўлгани сингари, бошқа ман-фаатлар ва бошқа ғолиб ҳислар у ҳурмат ва марҳаматни мағлуб этиб, дунё жаннатини жаҳаннамга айлантиради...

Хуллас, қайта тирилишга иймоннинг юзлаб натижаларидан бири навъи инсоннинг ҳаёти ижтимоийясига тааллуқлидир. Ва шу биргина натижанинг ҳам юзлаб жиҳат ва фойдалари бўлиб, улардан тўрттаси бўлмиш мазкур тўрт далилга бошқа далиллар ҳам қиёсланса, англашиладики, ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлиги ва воқеъ бўлиши инсониятнинг улвий ҳақиқати ва куллий ҳожати даражасида қатъийдир.

Аудио мавжуд эмас