Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 77
(1-281)

Аксинча, агар жаҳаннам қўрқўвси бўлмаса, "Ал-ҳукму лилғолиб" қоидасига кўра, у сархуш ўсмирлар ҳаво ва нафсларини деб ўзларини бечора заифларга ва ожизларга, бу дунёни эса, жаҳаннамга айлантирар эдилар. Ҳамда юксак мартабадаги инсонийликни ғоятда тубан бир ҳайвонийликка айлантирардилар.

Тўртинчи далил: Навъи башарнинг ҳаёти дунёвиясида энг жомиъятли марказ ва энг асосли ҳалқа, дунёвий саодат учун бир жаннат ва бир нажотгоҳ, бир мустаҳкам истеҳком - оила ҳаётидир. Ва ҳар кимнинг хонадони - кичик бир дунёсидир.

Бу уй ва бу оила ҳаёти самимий, жиддий ва вафодорона ҳурмат ҳамда ҳақиқий, шафқатли ва фидокорона марҳамат билангина тирикдир ва саодатлидир. Бу ҳақиқий ҳурмат ва самимий марҳамат эса, абадий бир дўстлик, доимий бир ҳамроҳ, сармадий бир баробарлик, чексиз бир замон ва ҳудудсиз бир ҳаётда бир-бири билан падарона, фарзандона, биродарона ва дўстона муносабатлар бўлиши керак, деган фикр ва ақида билангина давом этиши мумкин.

Аудио мавжуд эмас