ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 11
(1-156)

Ҳамшираларим, маҳфий бўлган бу сўзимни сизга айтяпман: Тирикчилик дарди учун бебош, ахлоқсиз, оврупапараст бир эрнинг зўравонлиги остига киргандан кўра, фитратингиздаги иқтисод ва қаноат билан, қишлоқлик маъсум аёллар нафақаларини ўзлари топиш учун ишлаганларидек, ўзингизни бошқаришга интилингиз, сотишга интилмангиз. Мабодо қисматингизда сизга муносиб бўлмаган бир эркак ёзилган бўлса, сиз қисматингизга рози бўлинг ва қаноат қилингиз. Иншоаллоҳ, ризоингиз ва қаноатингиз билан у ҳам ислоҳ бўлади. Йўқса, ҳозир эшитаётганимдек, маҳкамаларга ажралиш учун мурожаат қилиб борасиз. Бу эса, Исломий номусимизга ва миллий шарафимизга ярашмайди!..

УЧИНЧИ НУКТА: Азиз ҳамшираларим қатъиян билингизки, шаръий доира хорижидаги завқларда, лаззатларда, улардан ўн даража зиёда аламлар ва заҳматлар борлигини Рисолаи Нур юзлаб қувватли далиллар, ҳодисалар билан исботлаган. Узун тафсилотларни Рисолаи Нурда топасизлар.

Азжумла: "Кичик Сўзлар"дан Олтинчи, Еттинчи, Саккизинчи Сўзлар ва "Ёшлик Раҳбари" менинг ўрнимга сизларга бу ҳақиқатни тўлиқ кўрсатади. Шунинг учун шаръий доирадаги лаззат билан кифояланингиз ва қаноат қилингиз.

Аудио мавжуд эмас