ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 12
(1-156)

Сизнинг уйингиздаги маъсум авлодларингиз билан маъсумона суҳбат юзлаб кинодан кўра завқлироқдир.

Ҳам қатъиян билингизки, бу дунё ҳаётида ҳақиқий лаззат, иймон доирасидадир ва иймондадир. Ва солиҳ амалларнинг ҳар бирида бир маънавий лаззат бор. Ва залолат ва гуноҳларда бу дунёда ҳам ғоят аччиқ ва чиркин аламлар борлигини Рисолаи Нур юзлаб қатъий далиллар билан исботлаган. Одатда, иймонда бир жаннат уруғи, залолат ва гуноҳларда эса бир жаҳаннам уруғи борлигини, мен ўзим кўп тажрибалар ва ҳодисаларда айнал-яқийн (кўз билан) кўрганман ва Рисолаи Нурда бу ҳақиқат такрор-такрор ёзилган. Энг ашаддий қайсар ва эътироз қилувчиларнинг, расмий мутахассислар ва маҳкамаларнинг қўлига тушганда ҳам, улар ул ҳақиқатни синдиролмадилар.

Энди сиз каби муборак ва маъсум ҳамшираларимга ва авлодларимдек бўлган кичикларингизга, аввало "Тасаттур Рисоласи" ва "Ёшлик Раҳбари" ва "Кичик Сўзлар" менинг ўрнимда сизларга дарс берсин. Мен эшитдимки, сизга масжидда дарс беришимни орзу қилаётган экансизлар. Лекин менинг паришонлигим билан бирга хасталигим ва кўп сабаблар бу вазиятга йўл қўймайди.

Аудио мавжуд эмас