Токи, ул бечора кексайгани сари, эрининг муҳаббати унда давом этсин. Чунки, унинг рафиқаси ёлғиз дунё ҳаётида вақтинчалик бир ёрдамчи эмас, балки абадий ҳаётида ҳам абадий ва севимли бир рафиқаси бўлганидан, кексайган сари янада ҳам зиёда ҳурмат ва марҳамат билан бир-бирига муҳаббат кўрсатмоғи лозим. Ҳозирги маданий тарбия ниқоби остидаги, ҳайвонларча вақтинчалик жуфтликдан сўнгра абадий бир фироққа дучор бўлган шул оила ҳаёти таг-туги билан бузилмоқда.
Ҳам Рисолаи Нурнинг бир жузида дейилганки:
Бахтиёрдир ул одамки, абадий рафиқасини йўқотмаслик учун, солиҳа аёлини тақлид қилиб, ўзи ҳам солиҳ бўлади. Ҳам бахтиёрдир ул аёлки, эрини диндор кўриб, абадий дўстини ва ўртоғини йўқотмаслик учун у ҳам тўлиқ диндор бўлади, дунёвий саодати ичра охират саодатини қозонади.
Бадбахтдир ул одамки, гуноҳларга кирган аёлига тобе бўлади, воз кечиришга ҳаракат қилмайди, ўзи ҳам иштирок этади. Бадбахтдир ул аёлки, эрининг фисқига қараб, уни бошқа бир суратда тақлид этади. Вайл у эру-хотингаки, бир-бирини оташга отишда ёрдам беради, яъни маданият фантазияларига бир-бирини ташвиқ этади.