Демак бир ёшимда фитратимга ва руҳимга берилган марҳум волидамнинг дарс ва талқинотларини, ҳозир бу саксон ёшимда кўрган улкан ҳақиқатлар ичра биттадан асосий уруғ эканлигининг гувоҳи бўляпман.
Азжумла: Маслак ва машрабимнинг тўрт асосидан энг муҳими бўлган "шафқат қилмоқ" ва Рисолаи Нурнинг ҳам энг буюк ҳақиқати бўлган "ачиниш" ва "марҳамат кўрсатиш"ни, ул волидамнинг шафқатли феъл ва ҳолидан ва ул маънавий дарсларидан олганимни яққол кўряпман. Ҳа, бу ҳақиқий ихлос ила ҳақиқий бир фидокорликка эга бўлган волидалик шафқати суиистеъмол қилиниб, маъсум боланинг олмос хазинаси ҳукмида бўлган охиратини ўйламай, ўткинчи, фоний шишалар ҳукмида бўлган дунёга, ул боланинг маъсум юзини буриш ва бу шаклда унга шафқат кўрсатиш, ул шафқатни суиистеъмол қилишдир.
Ҳа, аёлларнинг шафқат жиҳатидан келган бу қаҳрамонликларини, ҳеч қандай бир ҳақ ва эвазига ҳеч нарса истамай, ҳеч бир шахсий фойда, ҳеч риё қилмаган ҳолда руҳини фидо этишларини, ул шафқатнинг кичкинагина бир намунаси бўлган товуқнинг, жўжасини қутқариш учун арслонга ташланиши ва руҳини фидо этиши исботлайди.