ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 4
(1-156)

Агар ҳақиқий шафқат суиистеъмол этилмай, бечора фарзандини абадий ҳибс бўлмиш жаҳаннамдан ва абадий қатл бўлмиш залолатда ўлиб кетишдан қутқариш учун, ул шафқат сирига кўра ҳаракат қилса, ул фарзанднинг барча қилган ҳасанотининг бир мисли волидасининг номаи аъмолига ёзилиши туфайли, волидасининг вафотидан сўнгра ҳар вақт ҳасанотлари билан руҳига нурлар етказиб туриши билан бирга, охиратда ҳам даъвогар эмас, балки бутун руҳу жони билан шафоатчи бўлиб, абадий ҳаётда унга муборак бир фарзанд бўлади.

Ҳа, инсоннинг энг биринчи устози ва таъсирли муаллими, унинг волидасидир. Бу муносабат билан мен ўз шахсимда қатъий ва доимо ҳис қилган шу маънони баён этаман:

Мен бу саксон йиллик умримда минглаб зотлардан дарс олганим ҳолда, қасам ичиб айтаманки, энг асосли ва бузилмас ва ҳамиша менга янгитдан берилаётгандек бўлган дарслар, марҳум волидамдан олган талқинот ва маънавий дарслардирки, ул дарслар фитратимга, худди моддий вужудимдаги уруғлар ҳукмида жойлашган. Бошқа дарсларимнинг ўша уруғлар устига бино этилганини айнан кўряпман.

Аудио мавжуд эмас