Ҳозир Исломий тарбиянинг ва охират амалларининг энг қийматли ва энг зарурий асоси ихлосдир. Бу шафқатдаги қаҳрамонликда ул ҳақиқий ихлос бор.
Агар бу икки нуқта ул муборак тоифада ривожлана бошласа, Ислом доирасида жуда буюк бир саодатга сабаб бўлади. Ҳолбуки, эркакларнинг қаҳрамонлиги беминнат бўлмайди, балки юз жиҳатда эвазига бир ҳақ истайдилар. Ҳеч бўлмаса шон-шараф истайдилар. Лекин афсуски, бечора муборак аёллар тоифаси, золим эркакларнинг шарридан ва зўравонлигидан қутулиш учун бошқа бир тарзда, заифликдан ва ожизликдан келиб чиққан бошқа бир нав риёкорликка кирадилар.
ИККИНЧИ НУКТА: Бу йил ёлгизликда бўлган чоғим ва ижтимоий ҳаётдан тортилганим ҳолда, баъзи Нурчи дўстларимнинг ва ҳамшираларимнинг хотири учун дунёга боқдим. Мен билан кўришган аксар дўстларимдан ўз оилавий ҳаётларидан шикоятлар эшитдим. "Эй воҳ!" дедим. "Инсоннинг, хусусан мусулмоннинг паногоҳи ва бир нав жаннати ва кичик бир дунёси, оила ҳаётидир. Бу ҳам бузула бошлабдими?" дедим. Сабабини изладим, билдимки: Исломиятнинг ижтимоий ҳаётига ва бу орқали Дини Исломга зарар бериш учун ёшларни йўлдан уриш ва ёшлик ҳавасоти ила гуноҳларга етаклаш учун бир-икки қўмита ҳаракат қилаётган экан.