ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 7
(1-156)

Айнан шунингдек, бечора аёллар тоифасининг ғофил қисмини ҳам янглиш йўлларга етаклаш учун, бир-икки қўмитанинг таъсирли бир суратда яширин ҳолда ҳаракат қилаётганини сездим ва билдимки:

Бу Ислом миллатига бир даҳшатли зарба ўша жиҳатдан келяпти. Мен ҳам сиз ҳамшираларимга ва ёшларингиз бўлган маънавий авлодларимга қатъиян баён этаманки: Аёлларнинг охиратдаги саодати каби, дунёвий саодатларининг ҳам ва фитратларидаги олий хислатларни ҳам бузилишдан қутқаришнинг ягона чораси Исломий доирадаги диний тарбиядир. Бундан бошқа чора йўқдир! Русияда ул бечора тоифанинг қай ҳолда эканини эшитяпсизлар.

Рисолаи Нурнинг бир қисмида дейилганки: Ақлли бир одам рафиқасига бўлган муҳаббатини ва севгисини беш-ўн йиллик фоний ва зоҳирий ҳусни жамолига бино қилмайди. Балки севгисини, аёллар ҳусни жамолининг энг гўзали ва доимийси бўлган, унинг шафқатига ва аёлликка хос ҳусни сийратига, яъни гўзал ахлоқига бино қилиш керак.

Аудио мавжуд эмас