ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 117
(1-156)

Собит ва бир даража доимий бўлган китобнинг тили у ишга кўпроқ ярайди. Хуллас ўн уч йил(Изоҳ) аввал, ташвишли бир руҳий ҳолат натижасида, Эски Саиднинг кулишлари ёнги Саиднинг йиғиларига айланган ҳангомда, ёшликнинг ғафлат уйқусидан кексалик тонгида уйғонган бир онимда шу муножот ва ниёз Арабий ёзилганди. Бир қисмининг Туркий мазмуни шудирки:

Эй Рабби Раҳиймим ва эй Холиқи Кариймим! Ихтиёримнинг суиистеъмоли ила менинг умрим ва ёшлигим зое кетди. Ва у умр ва ёшликнинг меваларидан қўлимда алам берувчи гуноҳлар, хорлик берувчи аламлар, залолат берувчи васвасалар қолган. Ва бу оғир юк ва хаста қалб ва ҳижолатли юз ила қабрга яқинлашяпман. Бил-мушоҳада, кўра-кўра, ғоят суръатла, ўнгу-чапга қайрилолмай, ихтиёрсиз бир тарзда вафот этиб кетган ёру-дўст ва қариндошу ақраболарим каби, қабр эшигига яқинлашяпман.

У қабр бу фоний дунёдан абадий фироқ ила абадул-обод йўлида қурилган, очилган илк манзил ва биринчи эшикдир. Ва мен боғланган ва мафтун бўлган шу дори дунё ҳам, қатъий бир ишонч ила англадимки, ҳалокатга маҳкумдир, кетар; фонийдир, ўлар.

------------------------------------------
(Изоҳ): Бу рисоланинг ёзилишидан ўн уч йил аввал.

Аудио мавжуд эмас