ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 118
(1-156)

Ва билмушоҳада, ичидаги мавжудот ҳам кетма-кет, тўп-тўп бўлиб кўчиб кетиб ғойиб бўлади. Хусусан, мен каби нафси аммораси борларга бу дунё кўп ғаддордир, маккордир. Бир лаззат берса, минг алам беради, чектиради. Бир узум едирса, юз тарсаки уради.

Эй Рабби Раҳиймим ва эй Холиқи Кариймим! сири ила мен ҳозирдан кўряпманки, яқин бир замонда мен кафанимни кийдим, тобутимга миндим, дўстларим билан видолашдим. Қабримга юзланиб кетар эканман, Сенинг даргоҳи раҳматингда, жасадимнинг ҳоли ила, руҳимнинг тили билан бақириб дейманки: "Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг ҳижолатидан қутқар!"

Мана, қабримнинг бошига етиб келдим. Бўйнимга кафанимни илиб, қабрим бошида узанган жисмим узра турдим. Бошимни даргоҳи раҳматингга кўтариб, бор қувватим ила фарёд этиб нидо этяпманки: "Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг оғир юкларидан халос айла!"

Мана, қабримга кирдим, кафанимга ўрандим. Кўтариб келганлар мени ташлаб кетдилар. Сенинг авфу-раҳматингга интизорман. Ва билмушоҳада кўрдимки, Сендан бошқа халоскор ва нажот берувчи йўқ. Гуноҳларимнинг чиркин юзидан ва маъсиятнинг ваҳший шаклидан ва бу маконнинг торлигидан бор қувватим-ла нидо этиб, дейман:

Аудио мавжуд эмас