ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 115
(1-156)

Ҳам улардан бир маъсумни қирқ ёшидаги лоқайд бир одамдан устун қўйишимга сабаб: Булар бегуноҳ бўлганидан ва самимий бир алоқа кўрсатганидан, албатта уларни бунга чорлаётган бир ҳақиқат бор деб, мен ҳам катталар билан салом-алик қилганим каби, уларнинг саломларига алик оляпман. Ҳам маъсумликлари, ҳам кейинроқ том Нурчи бўлишларига биноан мен ҳақимдаги дуолари ижобат бўлади дея уларга дер эдим: Модомики сиз менинг маънавий авлодим бўлдингиз, мен сизга дуо қиляпман. Сизнинг гуноҳингиз бўлмагани учун, дуоингиз мен учун иншоаллоҳ мақбулдир, сиз ҳам менга дуо қилингиз. Чунки мен жуда хастаман.

Мен ва ёнимдаги биродарларим кучли бир эҳтимол ила қаноат ҳосил қилганмизки, масўнлар ва даҳрийларнинг режалари билан Бол_шевизм тарзида ёшларни тарбиялаш учун бир вақт баъзи мактаблар очилгани ва кейин ўзгарган бу мактабларда ёшларни бузишга ҳаракат қилганларига жавобан, Исломиятнинг қаҳрамон байроқдори бўлган Турк Миллатининг маъсум кичкина болаларининг нуроний бир уйғониши ва аввалдан сезиш ҳисси ила Нурлардан дарс олиши, ёшларнинг бошига тушган ўша балога қарши бир жавобдир.

Аудио мавжуд эмас