ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 113
(1-156)

Демак, вожиб бўлмагани ҳолда етти ёшидан то балоғат ёшига қадар нафл тарзида катталар каби намоз ўқиб рўза тутган болалар диндор катталар сингари мукофот олишлари учун ўттиз уч ёшда бўладилар. Бир қисм тафсирлар буни изоҳламай барча болаларга тегишли деганлар. Хусусий бўлгани ҳолда умумий деб ўйланган.

Саид Нурсий.


АМИРТОўНИНГ МАЪНОДОР
БИР ХОТИРАСИ

Беш йилдан бери тоза ҳаводан нафас олиш учун Амиртоғининг атрофида извошда кезаётганимда, ажиб бир тарзда, бир ёшдан етти ёшгача кичик болалар, падар ва волидаларига кўрсатган алоқадан кўра зиёда бир иштиёқ билан извошимга югуриб келиб қўлимга ёпишардилар. Ҳатто бир марта извош остига йиқилиб тушганлари ҳолда ғаройиб бир тарзда зарар кўрмай чиқардилар. Мени ҳеч кўрмаган, билмаган бир, икки ва ё уч яшар болалар ялангоёқ, тиканлар орасидан чопиб келиб извошга етиб олар, катта одамлардек салом-алик қилиб, "Қўлингизни ўпайлик," дердилар.

Аудио мавжуд эмас