ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 112
(1-156)

Бироқ икки дунё саодатининг сабабчиси бўлган иймон ва Исломият мўминга нидо қиладики: "Шу жон талвасасидаги фарзандингнинг Холиқи Раҳийми уни бу ифлос дунёдан олиб, жаннатига олиб кетажак. Ҳам сенга шафоатчи ҳамда абадий бир фарзанд қилажак. Фироқ вақтинчадир, қайғурма де, сабр қил."

Саид Нурсий.

(Гўдак вафотига алоқадор мактубнинг бир бўлаги)

"Гўдак вафоти таъзияномаси" номли рисоладаги оятига доир, бир қисм аввалги тафсирларда дейилганки: "Жаннатда ёшу-қари ҳар ким ўттиз уч ёшида бўлади". Бунинг ҳақиқати, Аллоҳу аълам, шу бўлиши мумкин, очиқ тарзда оят ибораси ила ифода этмоқдаки: Шаръий фарзларни адо этишга мажбур бўлмаган ва одат ҳолига келтириб бўлса ҳам қилмаган ва балоғатга етмай туриб вафот этган болалар жаннатга хос ва севимли кичкинтой суратида қоладилар.Бироқ, етти ёшга тўлган болаларни ўргатиш учун намоз каби фарзларга падар ва волидаларининг ташвиқ суратида амр этишлари ва ўн ёшга тўлса, шиддат билан намозга даъват қилишлари ва кўниктиришлари шариатда бор.

Аудио мавжуд эмас