ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 109
(1-156)

Менинг нуқсонли тарбия ва шафқатимнинг ўрнига, ўзининг ғоятда комил бўлган иноят ва раҳматига олди. Дунёнинг аламли, мусибатли, машаққатли зиндонидан халос этиб, Жаннатул-Фирдавсга юборди. У гўдак қандай ҳам бахтлидир! Шу дунёда қолса эди, ким билсин, қандай одам бўларди. Шунинг учун мен унга ачинмайман, уни бахтиёр деб биламан.

Нафсимнинг фойдасини ўйлаётган бўлсам, ўзимга ҳам ачинмайман, аламли афсус чекмайман. Чунки дунёда қолса эди, ўн йиллик вақтинча, аламларга қоришиқ фарзанд муҳаббатини бахш этарди, холос. Агар солиҳ, дунё ишларига ҳам чаққон бўлса эди, балки менга ёрдам қиларди. Аммо вафоти билан мен учун абадий жаннатда ўнлаб миллион йил фарзанд муҳаббатига сабабчи ва абадий саодатга васила бўладиган бир шафоатчи ҳукмига ўтади. Албатта ва албатта, шубҳали ва даргумон бўлган бир фойдадан айрилган, лекин муҳаққақ ва тайин минг фойдага эришган инсон аламли афсус чекмайди ва маъюсона фарёд қилмайди.

Учинчи Нуқта: Вафот этган бола Холиқи Раҳиймнинг махлуқи, мулки ва бандаси, бутун борлиғи ила Унинг санъати ва унга оид бўлиб, ота-онасига эса бир ўртоқ эдики, вақтинчалик уларнинг назоратига берилган эди.

Аудио мавжуд эмас