ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 111
(1-156)

Худди ишқи мажозий ва ишқи дунёвий жуда кўп мушкулотлар билан ишқи ҳақиқийга айланиб, Жаноби Ҳақни топганидек, шафқат ҳам - бироқ мушкилотсиз, янада қисқа, янада соф бир тарзда - қалбни Жаноби Ҳаққа боғлайди. Хоҳ ота, хоҳ она бўлсин, ўз фарзандини бутун дунёчалик севади. Фарзанди қўлидан олинган вақт, агар бахтиёр ва ҳақиқий аҳли иймондан бўлса, дунёдан юзни ўгириб, Мунъими Ҳақиқийни топади. Дейдики: "Модомики дунё фоний экан, кўнгил қўйишга арзимайди". Фарзанди қаерга кетган бўлса, ўша ерга нисбатан қалбида бир алоқа пайдо этади. Буюк маънавий бир ҳолга ноил бўлади.

Аҳли ғафлат ва аҳли залолат юқорида зикр этилган шу беш ҳақиқатдаги саодат ва башоратдан маҳрумдирлар. Уларнинг ҳоли нақадар аламли эканини шу мисолдан қиёс қилинг. Бир киши жуда ҳам яхши кўрган суюкли биттагина боласини сакаротда (жон берар ҳолида) кўриб, ўзини абадий деб ўйлаганидан ва ғафлат ёки залолат натижасида ўлимни йўқлик ва абадий фироқ деб тасаввур қилганидан, юмшоқ тўшаги ўрнида қабрнинг тупроғини ўйлаб, ғафлат ёки залолат туфайли, Арҳамур-роҳимийннинг жаннати раҳматини, фирдавси неъматини ўйламаганидан, нақадар маъюсона бир қайғу ва алам чекишини қиёслай олурсан.

Аудио мавжуд эмас