ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 110
(1-156)

Падар ва волида унга хизматкор қилинган эди. Ота-онанинг у хизматларига учун, нақд бир ажр тарзида уларга лаззатли бир шафқат ато этган.

Энди, мингдан тўққиз юз тўқсон тўққиз ҳисса соҳиби бўлган ул Холиқи Раҳийм раҳмат ва ҳикматининг тақозосига кўра, у гўдакни сенинг қўлингдан олиб, хизматингга хотима берса, оз бир ҳисса ила ҳақиқий минг ҳисса соҳибидан шикоят этаётгандай маъюсона қайғуриб фарёд этиш, аҳли иймонга ярашмайди, балки бу иш аҳли ғафлат ва аҳли залолатга муносиб.

Тўртинчи Нуқта: Агар дунё абадий бўлса эди, инсон дунёда абадий қолса эди ва фироқ абадий бўлса эди, аламли изтироб ва маъюсона эзилишнинг бир маъноси бўларди.

Бироқ модомики дунё бир меҳмонхона экан, вафот этган гўдак қаерга кетган бўлса, сиз ҳам, биз ҳам у ерга йўл олурмиз. Ҳамда бу вафот фақатгина унга хос эмас, балки умумий бир йўлдир... Ҳам модомики, фироқ ҳам абадий эмас, келажакда - ҳам қабрда, ҳам жаннатда кўришилар экан, дейиш лозим. "Ўзи берди, ўзи олди", "Алҳамдулиллоҳи ала кулли ҳол!" деб сабр ила шукр этмоқ лозим.

Бешинчи Нуқта: Раҳмати Илоҳиянинг энг латиф, энг гўзал, энг хуш, энг ширин жилваларидан бўлмиш шафқат бир нуроний дармондир. Ишқдан кўра ўткирдир. Тезда Жаноби Ҳақнинг висолига васила бўлади.

Аудио мавжуд эмас