ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 108
(1-156)

У одам эса йиғлаб-сиқтайди: "Менинг овунчимнинг сабабчиси бўлган боламни бермайман," - дейди.

Биродарлари унга дейдиларки:

"Сенинг хафа бўлишинг маъносиздир. Агар сен болага ачинаётган бўлсанг, шу гўдак бу ифлос, бадбўй, сиқувчи зиндоннинг ўрнига севинчли, саодатли бир саройга кетса, сен учун яхши эмасми?

Бордию сен нафсинг учун ачинаётган ва манфаатингни ўйлаётган бўлсанг, боланг бу зиндонда қолса, сенга вақтинча манфаати бўлиши гумон. Аммо манфаат топган тақдирингда ҳам, боланинг бу ерда қийналишидан қайғу ва алам чекасан.

Агар болангни у ерга юборсанг, сен учун минг манфаати бор. Чунки подшоҳнинг раҳм-шафқатини жалб этишга сабаб бўлади, сен учун эса бир шафоатчи ҳукмига ўтади. Подшоҳ уни сен билан кўриштиришни истайди. Албатта, кўриштириш учун зиндонга юбормайди. Балки сени зиндондан чиқариб, у саройга чақиради, боланг билан кўриштиради. Аммо буларнинг юзага чиқишининг шарти шуки, подшоҳга ишончинг ва итоатинг бўлиши зарур".[Хуллас, мана шу мисол каби, азиз дўстим, сенингдек мўминларнинг фарзандлари вафот этганида, аввало шуни фикр қилмоқ лозим: Бу гўдак маъсумдир. Унинг Холиқи эса, Раҳийм ва Кариймдир. /ParagrafB]

Аудио мавжуд эмас