ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 21
(1-156)

(Бошқа хориж мамлакатлардаги муҳим ерларда жаридалар орқали сўралган: "Нима учун суннати санияга мухолиф тарзда ёлғиз яшадинг?" саволига бир жавобдир.)

Аввало: Мактубингизни ғоят ҳаста бўлган Устозимизга ўқидик. Устозимиз эса: "Мен шиддатли хаста бўлмаганимда эди, бу жуда қийматли ва диққатли ва муборак биродарларимга батафсил бир жавоб ёзган бўлардим. Бироқ бу оғир вазиятим бунга йўл қўймаганидан, ул муборак ва самимий биродарларимга ва Қуръон хизматидаги дўстларимга бир неча нуқтани ғоят қисқа бир тарзда ёзарсиз," - деди.

БИРИНЧИСИ: Қирқ йилдан бери ғоят даҳшатли бир динсизлик ҳужуми қаршисида ҳар нарсасини фидо қиладиган ҳақиқий фидокорлар лозим бўлган бир пайтда, Қуръони Ҳакиймнинг ҳақиқатига, нафақат дунё саодатимни, балки керак бўлса, охират саодатимни ҳам фидо этишга қарор қилдим.

Аудио мавжуд эмас