ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 22
(1-156)

Нафақат бир суннат ҳисобланган ўткинчи дунёвий хотин олиш, балки бу дунёнинг ўзида ҳам менга ўнта ҳурий берилса эди, уларни ҳам тарк этишга мажбур эдимки, ҳақиқий ихлос ила Қуръон ҳақиқатига хизмат қила олай. Чунки, бу даҳшатли динсиз қўмиталар шундай мудҳиш ҳужумлар ва ҳийлалар қилаётгандики, буларга бас келмоқ учун аъзамий фидокорлик кўрсатмоқ ва диний ҳаракатларини ризои Илоҳийдан бошқа ҳеч бир нарсага қурол қилмаслик лозим эди.

Бечора бир қисм олимлар ва тақводор инсонлар, бола-чақасининг тирикчилиги учун бидъатларга фатво бердилар ва ёки тарафдор бўлиб кўриндилар. Хусусан, дин дарсларини олиб ташлаб, Азони Муҳаммадийни сўндирмоқ каби даҳшатли ҳужумларга қарши аъзамий фидокорлик ва аъзамий сабот ва матонат ва ҳар нарсадан фориғ бўлмоқ лозим бўлган бир вазиятда, мен биргина суннати сания ҳисобланган уйланиш одатини тарк этдимки, то кўп ҳаромларга кирмайин. Ва кўп вожибларни, фарзларни адо эта олайин. Бир суннат туфайли юзта гуноҳга кирилмас. Чунки, бу қирқ йил давомида биргина ушбу суннатни адо этган баъзи домлалар, ўнта гуноҳи кабира ва ҳаромларга киришга, бир қисм суннат ва фарзларни тарк этишга ўзларини мажбур деб билдилар.

Аудио мавжуд эмас