ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 23
(1-156)

ИККИНЧИДАН: Ояти Каримада: ва ҳадиси шарифдаги каби амрлар, доимий ва вожиб даражасидаги амрлар эмас. Балки, мустаҳаб ва суннат амрлардир. Ҳам бу амрлар шартларга боғлиқдир. Ҳамда ҳар ким учун ҳар вақт эмасдир.

Ҳамда, "Исломда роҳиблик йўқ," маъноси, роҳиблар каби ёлғиз яшамоқ рад қилинган, ноҳақдир, ҳаромдир дегани эмас.

Балки, ҳадисининг сирига кўра, ижтимоий ҳаётга хизмат қилиш учун, ижтимоий Исломий бир одатни ривожлантиришга ташвиқдир. Ваҳоланки, салафи солиҳийндан бўлмиш минглаб аҳли ҳақиқат ёлғизликка, чиллахона ва ғорларга вақтинчалик кирганлар. Дунёнинг фоний зийнатларидан фориғ ва ҳоли бўлганларки, то абадий ҳаётлари учун ҳақиқий хизмат эта олсинлар. Модомики шахсий ва хусусий боқий камолоти учун дунёни тарк этган зотлар салафи солиҳийн орасида кўп экан, албатта хусусий эмас, куллий ва умумий тарзда кўп бечораларнинг боқий саодатлари учун ва залолатга тушмасликлари ва иймонларини қувватлантириб қутқармоқлари учун ва Қуръон ва иймон ҳақиқатига мукаммал хизмат этмоқ, ташқи ва ички динсизларга қарши матонат кўрсатмоқ учун заволли ва фоний дунёсини тарк этмоқ, албатта суннати санияга зид эмас, балки суннат ҳақиқатига мувофиқдир.

Аудио мавжуд эмас