ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 24
(1-156)

Ва Сиддиқи Акбарнинг "Жаҳаннамда вужудим катталашсин, токи аҳли иймонга жой қолмасин," дея фидокорликдаги аъзамий садоқатнинг бир заррасига ноил бўлиш фикри ила бечора Саид бутун умри давомида танҳо ва фориғ яшашни танлаган.

УЧИНЧИДАН: Рисолаи Нурнинг Талабаларига: "Бошқалар турмуш қурмоқда, сиз бундан воз кечинг," - дейилмаган, дейилмайди ҳам. Бироқ, талабалар бир неча табақадир. Бир табақанинг йўли ҳақиқий ихлосни йўқотмаслик ва ҳақиқий фидокорлик ва аъзамий бир садоқатга эга бўлиш эканидан, бу замонда дунё эҳтиёжларига мумкин қадар умрининг бир қисмида боғланмаслиги лозим.

Агар Қуръон ва иймон хизматига ҳақиқий ёрдамчи бир аёл топса, уйланади. Бу ҳолда, хизматига зарар бермайди. Лиллаҳилҳамд, бу хилдаги кўп Нур талабалари бор, аёллари хизматда улардан қолишмайдилар. Балки, аёллар шафқатидан келиб чиққан беминнат фитрий қаҳрамонлиги ва ҳақиқий ихлоси туфайли, эридан кўра илғорлаб кета олади. Нур Талабаларидан хизматда фаол бўлган қисмининг кўпчилиги турмуш қурган, бу суннатни адо этганлар. Рисолаи Нур уларга дейдики: "Хонадонингиз кичик бир мадрасаи Нурия, бир мактаби ирфон бўлсинким, бу суннат мукаммал тарзда бажарилсин.

Аудио мавжуд эмас