ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 27
(1-156)

Ҳа, эй мен каби кексалар! Қуръони Ҳакиймнинг юз жойида Ар-Раҳмонир-Раҳийм сифатлари ила ўзини бизларга тақдим этган ва доимо замин юзида марҳамат истаган жонзотларнинг ёрдамига раҳматини юборган ва ғайбдан ҳар йил баҳорни ҳадсиз неъмат ва ҳадялари билан тўлдириб, ризққа муҳтож бўлган бизлар учун етказиб берган ва бизнинг ожизлигимиз, заифлигимиз даражаси нисбатида раҳматининг жилвасини зиёда кўрсатган бир Холиқи Раҳиймимизнинг раҳмати, бу кексалик чоғимизда энг буюк бир умид ва энг қувватли бир зиёдир. Бу раҳматни топишнинг йўли, иймон ила ул Раҳмонга боғланмоқ ва фарзларни адо қилиш ила Унга итоатда бўлмоқдан иборатдир.

УЧИНЧИ УМИД: Бир замон ёшлик кечасининг уйқусидан кексалик тонгида уйғонган вақтим, ўзимга назар солдим: Вужудим қабр тарафига, тепаликдан пастга югургандек кетмоқда.

Ниёзий Мисрийнинг:

"Кунда бинои умримнинг бир тоши тушди ерга,

Жон ётар ғофил, биноси бўлди вайрон, бехабар..."

дегани каби, руҳимнинг хонаси бўлмиш жисмимнинг ҳам, ҳар куни бир тоши тушиши сабабли ҳолдан тоймоқда. Ва мени дунё билан маҳкам боғлаган орзу-умидларим узила бошладилар.

Аудио мавжуд эмас