ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 29
(1-156)

Кўзимизни беркитган билан бизни бу ерда қолдирмаслар, у ёққа чақирилиш бор. Бироқ, ғафлатдан ва қисман аҳли залолатдан келган зулмат ваҳималари ила бизга фироқли ва зимистон бўлиб кўринган барзох мамлакати дўст-ёрларнинг жамланган еридир. Энг бошда шафоатчимиз бўлмиш Ҳабибуллоҳ Алайҳиссолату Вассалом билан барча дўстларимизга қовушмоқ оламидир.

Ҳа, минг уч юз эллик* йилда ҳар йили юз эллик миллион инсонларнинг султони ва уларнинг руҳларининг мураббийси ва ақлларининг муаллими ва қалбларининг маҳбуби ва ҳар кунда

сирига биноан, барча умматларининг қилган ҳасанотининг бир мисли саҳифаи ҳасанотига илова этилган ва шу коинотдаги олий Илоҳий мақсадларга эриштирувчи ва мавжудот қийматларининг юксалишига сабаб бўлган ул зоти Аҳмадия Алайҳиссалоту Вассалом дунёга келган дақиқаларида "Умматим, умматим" дея нидо қилганлари саҳиҳ ривоят орқали ва авлиёларнинг кашфу каромати орқали тасдиқлангани каби, маҳшаргоҳда ҳар ким "нафсим, нафсим" деганда, яна ул зот "Умматим, умматим" дея энг қудсий ва энг юксак бир фидокорлик билан яна шафоатлари билан умматига мадад учун ошиққан бир зот кетган оламга кетмоқдамиз.

Аудио мавжуд эмас